Ажрашишда муҳлат (муддат) берилмайди...
Ҳимоя ордери борми? Демак, суд ярашиш учун муҳлат бермайди... деб ўйлайсизми?⛔️ Бу — энг кўп учрайдиган хато тушунча.
Қонунга кўра, ажрашишда суд одатда эр-хотинга 3 ойдан 6 ойгача ярашиш учун муҳлат беради.
Аммо битта муҳим истисно, бор.
⚖️ Суд ярашиш учун муҳлат бермаслиги мумкин, агар:
✅ Ариза берувчи турмуш ўртоғи томонидан оилавий (маиший) зўравонликка учраган бўлса;
✅ Бу ҳолат суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ҳукми билан тасдиқланган бўлса.
Лекин, бунинг ҳам муҳим шартлари бор:
1️⃣ Зўравонликни айнан эр ёки хотин содир этган бўлиши керак. Қайнона, қайнота ёки бошқа қариндошлар томонидан содир этилган ҳолат бу асосга кирмайди.
2️⃣ Фақат ҳимоя ордерининг ўзи етарли эмас. Эр (ёки хотин)га нисбатан маъмурий ёки жиноий иш бўйича суд ҳужжати қонуний кучга кирган бўлиши лозим.
3️⃣ Суд ҳужжати қабул қилинганидан кейин жабрланувчи турмуш ўртоғи билан оилавий муносабатларни давом эттирмаган бўлиши керак.
⚠️ Агар ушбу шартлардан бири мавжуд бўлмаса, суд ажрашиш ишида ярашиш учун муҳлат бериши мумкин.
Энг кўп тарқалган афсона: "Ҳимоя ордери бор экан, суд дарҳол ажраштиради."Бу тўғри эмас. Ҳимоя ордери автоматик равишда ярашиш учун муҳлат берилмаслигини англатмайди.
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.