Эски машинага тўлов тўлаш муаммоси?
Обуначиларимиздан изоҳда савол келибди, шу савол юзасидан бира тўла пост тариқасида жавоб бера қолдик. Саволни таҳрирлаб берамиз.Савол: "Ассалому алайкум ҳурматли юристлар. Хўжайинимда 1968 йилда ишлаб чиқарилган "Волга-21" машинаси бор. Шу машинани миниш учун ҳар ой банкка пул тўлаб тўлаймизми энди? Илтимос, пенсионерлар тушунадиган қилиб, оддийроқ тушунтириб беринг".
Жавоб: Хавотир олишга ҳеч қандай асос йўқ. Хўжайинингиз машина ҳайдагани учун банкка ҳар ой қандайдир махсус пул тўлаши кераклиги ҳақида ҳеч қандай талаб йўқ!Халқимизда орасида юрган бу гап-сўзлар аслида қабул қилинган битта қарор ва яқинда муҳокамага қўйилган янги лойиҳанинг одамлар орасида нотўғри талқин қилинишидан келиб чиққан.1. Қабул қилинган қарор нима ҳақида?Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги (11-сон) қарорига кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади.Лекин энг асосий жойи, қарорда аниқ ёзиб қўйилганки, "антиквар" автомобиллар бу чекловдан мустасно ва уларга махсус алоҳида серияли рақамлар берилади. Сизнинг "Волга-21" машинангиз 1968 йилда чиққан бўлса, ҳозирда 58 йиллик тарихга эга. Демак, у "антиквар" ҳисобланади! Уни миниш учун ойма-ой банкка пул тўлаш деган талаб бу қарорда умуман йўқ.2. Муҳокамадаги лойиҳа ва "экологик тўлов" ваҳимасиЭски автомобиллар эгаларини ваҳимага солган асосий сабаб 2026 йил июнь ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги лойиҳа. Унда 2027 йилдан бошлаб эски машиналар учун йилига 12 миллион сўмгача экологик йиғим (тўлов) тўлаш таклиф қилинган.Одамлар шу катта тўловни эшитиб, "бундан буён ҳар ой банкка пул тўлаб тўларканмиз" деб нотўғри хулоса қилишган (бунга айрим ваҳимачи блогерлар ҳам сабаб). Аслида бу:биринчидан, ушбу лойиҳада ҳам "антиквар" мақомидаги автомобиллар бундай экологик тўловлардан тўлиқ озод қилиниши белгиланган;иккинчидан, бу ҳали кучга кирган қонун эмас, шунчаки муҳокамадаги лойиҳа.Қисқа қилиб айтганда эски Волгани бемалол, ҳеч қандай ортиқча тўловларсиз ҳайдашлари мумкин! Антиквар машиналар барча тақиқлардан ва экологик тўловлардан бутунлай озод қилинган. Агар хўжайинингиз банкка қандайдир пул тўлаётган бўлсалар, у машинани ҳайдаш учун эмас, балки умуман бошқа нарса учун (масалан, аввалги кредит, йиллик суғурта, техник кўрик ёки коммунал тўловлар) бўлиши мумкин. Тўлов қоғозини (чекини) яхшилаб ўқиб кўринг, ҳаммаси ойдинлашади. Машинани хавотирсиз минаверинг!
Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.