Бошқа

Талабалар ўқишини кўчириш ("перевод"): олдинги ва янги тартиб

🎓 Талабалар ўқишини кўчириш ("перевод"): олдинги ва янги тартибЯқинда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 299-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳужжат билан хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни давлат ОТМларига кўчириш бўйича алоҳида давлат хизматини кўрсатишнинг янги маъмурий регламенти тасдиқланди.Қандай эди?Олдинги тартибда (ВМнинг 2025 йилги 578-сон қарори) бу жараён учун ягона ва яхлит маъмурий регламент ишлаб чиқилмаган эди.Ўқишни кўчириш тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда, композит давлат хизмати шаклида (ЯИДХП орқали интеграция қилинган ҳолда) жорий этилмаган эди.Янги тартибдаги муҳим ўзгаришларҚатъий муддат ва онлайн қабул. Ҳужжатлар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) фақат онлайн тарзда (ЯИДХП, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси) ёки Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали қабул қилинади. ✅ Хатони тўғирлаш учун имконият. ОТМ (ишчи орган) 15 июлдан 6 августгача ҳужжатларни кўриб чиқади. Агар ҳужжат тўлиқ бўлмаса ёки хато аниқланиб ариза рад этилса, талабага камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади. 💰 Тўлов тизими. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Ариза берувчи жараённинг исталган босқичида хизматдан бош тортиши мумкин, лекин бу ҳолатда тўлов қайтарилмайди. 📜 Сертификатлар кучи. Чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга мос фанлардан максимал ёки табақалаштирилган балл бериш амалиёти йўлга қўйилди. 📱 QR-кодли шаффоф натижа. Имтиҳонлар тугагач, 1 ҳафта ичида талабага QR-код билан ҳимояланган расмий натижа автоматик равишда онлайн юборилади.❗️ Энг муҳим чеклов (грант масаласи). ВМнинг 578-сон қарорига киритилган ўзгартиришга кўра, давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинганларнинг иккинчи марта мазкур таълим босқичида давлат гранти асосида ўқишига қатъиян рухсат этилмайди. Бу маълумот вазирликнинг ахборот тизими орқали реал вақт режимида текширилади ва улар грант танловида иштирок эта олмайди.

Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.