Кадастр

Турар жойни нотурар жойга ўзгартирмоқчимисиз?

Квартирангизни турар жойдан нотурар жойга ўзгартириш учун қандай талаблар, шартлар ва ҳужжатлар талаб этилишини билиб олинг.

Кўп квартирали уйдаги квартирангизни тоифасини турар жойдан нотурар жойга ўзгартирмоқчимисиз?

Унда ушбу мақолани тўлиқ ўқиб чиқинг.

Кўчмас мулкингиз тоифасини турар жойдан нотурар жойга ўзгартириш учун:

1️⃣ Қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этилиши шарт:

➖кўчмас мулк тақиқда ёки хатловда бўлмаслиги керак (ипотека бундан мустасно);

➖кўчмас мулк биринчи қаватда жойлашганлиги турар жой бўлиши керак (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно);

➖биноларнинг конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритмаслик шарт;

➖объектда эвакуация чиқишлари (сони ва жойи) ўзгармаслиги керак;

➖турар жой аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;

➖алоҳида эшик очиш имкони бўлиши шарт;

➖Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарорида белгиланган рухсат берилган фаолият турлари тофасидаги фаолият юритишга мўлжалланган бўлиши шарт;

➖ер участкасидан фойдаланишга рухсат берилган фаолият тури бўлиши керак.

2️⃣ Ариза илова сифати қуйида ҳужжатлар тақдим этилиши шарт:

➖бино ва иншоотнинг техник ҳолати бўйича ижобий хулоса;

➖турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш назарда тутилганда сўровномага турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг (агар мавжуд бўлса) нотариал тасдиқланган ёзма розилиги.

Сиздан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ёки тақдим этилмаган деб аризангизни рад этиш мумкин эмас.

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.