Nazarov Ravshan Rashidxon O'g'li

📍 Тошкент
Бошқа турдаги ишлар ⚖️ 2 yil tajriba
Telefon: +998 90 991 93 29
🪪 Guvohnoma: 002936
Мен турли ҳуқуқ соҳаларида жисмоний ва юридик шахсларга профессионал юридик ёрдам кўрсатаман. Асосий фаолият йўналишларим жиноят ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, иқтисодий низолар, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, қурилиш қонунчилиги, халқаро ҳуқуқ, халқаро савдо ҳуқуқи ҳамда халқаро жиноят ҳуқуқини қамраб олади. Адвокат сифатида мижознинг муаммосини фақат ҳужжатлар асосида эмас, балки ишнинг амалий ҳолати, далиллар, эҳтимолий хавфлар ва суд амалиёти нуқтаи назаридан ҳам таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратаман. Мақсадим — мижозга реал, қонуний ва амалий жиҳатдан самарали ҳуқуқий ечим таклиф қилишдир. Судларда вакиллик қилиш, тергов ҳаракатларида иштирок этиш, ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш, шартномаларни таҳлил қилиш ва тузиш, даъво аризалари, шикоятлар, илтимосномалар ҳамда бошқа процессуал ҳужжатларни тайёрлаш бўйича амалий тажрибага эгаман. Фаолиятимда мижоз билан очиқ мулоқот, адвокатлик сири, ишга масъулият билан ёндашиш ва қонун доирасида қатъий ҳимоя қилиш тамойилларига амал қиламан.
← Barcha advokatlar

AdvokatTOP.uz — Ўзбекистонда адвокат топиш