Azizbek Kadirov Неъматович

📍 Юқоричирчиқ тумани
Бошқа турдаги ишлар ⚖️ 2 oy tajriba
Telefon: +998 77 009 42 47
🪪 Guvohnoma: 008221
Мен ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият юритаман. Асосий фаолиятим фуқаролик ишлари бўйича процессуал ҳужжатлар, даъво аризалари, апелляция ва кассация шикоятлари, эътирозлар, илтимосномалар ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат. Фаолиятим давомида мерос ҳуқуқи, хусусийлаштириш, мулк ҳуқуқи, қарз муносабатлари, алимент, шартномавий муносабатлар, ижро иши юритуви ҳамда бошқа фуқаролик-ҳуқуқий низолар бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ва ҳуқуқий таҳлил қилиш билан шуғулланаман. Иш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таяниб, ҳуқуқий асосланган ҳужжатлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиб келаман. Мақсадим — фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сифатли ва асосли ҳуқуқий хизматларни кўрсатишдир.
← Barcha advokatlar

AdvokatTOP.uz — Ўзбекистонда адвокат топиш