БИЗНЕСИНГИЗ ТЕКШИРУВЛАР НИШОНИДА ЭМАСМИ? ЯНГИ 100 БАЛЛИК "ХАВФ" ТИЗИМИНИНГ СИРЛАРИ
БИЗНЕСИНГИЗ ТЕКШИРУВЛАР НИШОНИДА ЭМАСМИ? ЯНГИ 100 БАЛЛИК "ХАВФ" ТИЗИМИНИНГ СИРЛАРИАдлия вазирлиги 2026 йил 29 июнь куни ўта муҳим ҳужжатни рўйхатдан ўтди. Пул ва мол-мулк билан ишловчи барча ташкилотлар фаолияти энди махсус “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими орқали, инсон омилисиз баҳолаб борилади.Тизим қандай ишлайди ва у нега хавфли? Ҳар бир ташкилот солиқ, статистика, мурожаатлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида 100 баллик шкалада автоматик баҳоланади. Тўпланган баллга қараб, бизнес уч тоифага ажратилади:Юқори хавф (81-100 балл): Ташкилотда муқаррар равишда текширув ва профилактика тадбирлари ўтказилади.Ўрта хавф (61-81 балл): Текширувлар ўтказиш учун асос бўлади.Паст хавф (61 баллгача): Бундай тадбиркорлар фаолиятида текширувлар умуман ўтказилмайди.Арзимас туюлган хато учун катта жазоТизимдаги жарима баллари жуда қаттиқ шакллантирилган.Мисол учун ташкилотда ички назорат хизмати ходими тайинланмаган бўлса, тизим автоматик равишда 70 балл беради. Бу дегани ташкилот дарҳол "ўрта хавф"га тушиб, эшигида текширувчилар пайдо бўлади.Тўхтатилиши лозим бўлган шубҳали молиявий операцияларни ўтказиб юбориш эса 80 балл билан баҳоланади. Бу орқали ташкилот тўғридан-тўғри "юқори хавф" тоифасига кириб қолади.Оддий фуқароларга бунинг қандай дахли бор? Банклар, нотариуслар, риэлторлар ва бошқа хизмат кўрсатувчилар энди ҳар бир мижозни қаттиқроқ элакдан ўтказади. Чунки сиздаги бирор шубҳали операцияга кўз юмишса, ўзлари юқоридаги тизим орқали "қора рўйхат"га тушади ва фаолиятида текширув бошланади. Оқибатда, хизмат кўрсатишни рад этиш ҳолатлари кўпайиши тайин.Йирик молиявий жараёнларда, олди-сотди ёки пул ўтказмаларида ҳужжатларнинг тўлиқ ва шаффоф бўлишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратиш лозим.Менимча талаблар жуда қатъий. Тизим тўлиқ ишга тушиб йўлга қўйилгунча шу каби ёндашув кузатилса керак. Кейинчалик талаблар бироз юмшатилар, чунки ўта қаттиқ талаблар қўйилмоқда. Тадбиркорлик субъекти эгалари, уларнинг юристи ва бухгалтерлари хушёр ишлашига тўғри келади, олдин ниманидир айлантирган бўлса энди қийинлашади. Одамга вазиятни тушунтириш мумкин, ҳиссиз машина ҳар бир деталга эътиборли бўлади. Ўзингизни ва бизнесингизни асранг!
Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.