Тадбиркорлик билан боғлиқ

МИБ ва принциплар

МИБ ижро қиламан деб, шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган бошқа ҳуқуқларини бузишга йўл қўймаслик керак.

МИБ: қонунийлик, тенглик ва адолатлилик принципларини Қонунга киритиш керак...

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунда қонунийлик, тенглик ва адолатлилик принциплари ҳамда ушбу принципларга риоя этиш назарда тутилмаган.

Қонунийлик принципи - мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларини бузмаслик ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этиш.

Масалан: Қарздор тижорат фоалиятида фойдаланиб турган мол-мулкни (гарчи фойдаланиш оқибатида эскириш ҳолати рўй бермаса ҳам) хатлаб, ўзи билан олиб кетиши, ёки омборхонасида ватинча сақлаш билан шуғулланадиган фаолиятни тўхтатиб, омборхонани ёпиб муҳрлаши.

Тенглик принципи - мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланиладиган барча иштирокчиларига ва қарздорларга бир хил муносабатда бўлиш.

Масалан: Бир қарздорга 15 кун ихтиёрий муддат бериб, бошқасига ихтиёрий муддат бермасдан зудлик билан мажбурий ижро ҳаракатларга киришиш ҳолатлари тенглик принципига зид.

Адолатлилик принципи - қарз миқдорига номувофиқ мол-мулкка тақиқ қўйиш.

Масалан: қарз суммаси 100,0 млн сўм, лекин давлат ижрочиси қарздорнинг 500,0 млн сўмлик барча мол-мулкига тақиқ қўяди.

Таклиф: "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунга қонунийлик, тенглик ва адолатлилик принциплари киритиш керак.

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.