Даъво муддатини тиклашнинг "қитмир" ечими ёхуд даъво муддати бўйича "лайфхак"...
"Даъво муддати ўтган" дегани — ҳаммаси тугади дегани эмас!
Фараз қилинг, "ААА" корхона қайтариш шарти билан "БББ" корхонадан 1.5 млрд сўм маблағларни вақтинчага қарзга олган. Вақтида пул қайтариб берилмаганлиги учун "БББ" корхона "ААА" корхонани судга бериб, ижро варақаси чиқартирган. Лекин, "БББ" корхонада ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар йўқлиги сабаб, МИБ ижро ҳужжатини ундирувчига ижросиз қайтарган. "БББ" корхона "ААА" корхонани суд орқали банкрот қилди. Сўнгра суд бошқарувчи "ААА" корхона 1.5 млрд сўм маблағларни 4 йил олдин "ССС" корхонага қайтармаслик шарти билан бериб юборганлигини аниқлади. Бироқ, суд бошқарувчи умумий 3 йиллик даъво муддати ўтиб кетганлиги сабаб ушбу маблағни қайтариш имконсизлигини кредиторга маълум қилди.
"БББ" корхона бу 1.5 млрд сўмни ундириб билмайман ёки "ААА" корхона энди ундириб билишмайди деб, хато уйлашади.
Бизга тажрибали суд бошқарувчиси зарур бўлади. Суд бошқарувчи 4 йил ўтганлигига қараб ўтирмасдан, "ССС" ва "ААА" корхоналар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиши шарт. Чунки, қонунчиликда бу ҳақда аниқ нормалар белгиланган.
"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонуннинг:
▶️ 68-модда 2-қисмига кўра, битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб бўйича даъво муддати суд бошқарувчиси ушбу Қонунда назарда тутилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжудлигини билган ёки билиши шарт бўлган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
▶️ 63-модда 3-қисм учинчи хатбошисига кўра, битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса, ушбу шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
"Шунақа гаплар, агар сизга ҳам суд бошқарувчи ундириш имкон йўқ ёки даъво муддати ўтган деб билдирса, бизга мурожаат қилинг.
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.