Қарз ундириш

ЖИСМОНИЙ ШАХСНИ ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИШ МУМКИН...

Қарзини тўламай юрганлар, эхтиёт бўлинг банкрот деб топиб қўйишади.

ЖИСМОНИЙ ШАХСНИ ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИШ МУМКИН...

Банкротлик - бу фақат юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиши керак деган тушунча эмас. Аксинча, жисмоний шахсни ҳам банкрот деб топиш мумкин. Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) нима? Бу — қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини белгиланган муддатда бажара олмаслиги, яъни ўз қарзларини тўлаш имкониятини йўқотган ҳолатидир.

Бунда гап қуйидаги мажбуриятлар ҳақида бормоқда:

✔️ банк кредитлари;

✔️ ипотека кредитлари;

✔️ микроқарзлар;

✔️ фоизлар ва неустойка;

✔️ солиқ қарзлари;

✔️ бошқа пул мажбуриятлари.

Кимлар судга жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин:

• қарздорнинг ўзи;• кредитор;• қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатли субъектлар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Суд нимани текширади? Суд фақат қарз мавжудлигини эмас, балки:

✔️ қарздорнинг даромадларини;

✔️ мол-мулкини;

✔️ қарзларнинг келиб чиқиш сабабларини;

✔️ тўлов қобилиятини тиклаш имкониятини;

✔️ кредиторлар манфаатини ҳам баҳолайди.

Агар қарздорнинг молиявий аҳволини тиклаш имкони бўлса, суд:

• қарзларни бўлиб-бўлиб тўлаш;• қарзни тўлаш муддатларини узайтириш;• тўлов жадвалини ўзгартириш каби чоралар назарда тутадиган режа тузади.

Агар бунинг имкони бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қарзни тўлаш чорасини кўради.

Банкрот деб топилган шахсга қандай чекловлар ва тақиқлар белгиланади? Агар бундай ҳаракатларни қилса, жавобгар бўлиши мумкин.

❌ мол-мулкни яшириш;

❌ қариндошлар номига расмийлаштириб қўйиш;

❌ активларни арзон нархда сохта сотиш;

❌ қарздан қочиш мақсадида сохта битимлар тузиш;

❌ атайлаб ўзини тўловга қобилиятсиз ҳолатга келтириш;

❌ судга ёлғон маълумот бериш.

Агар қарзларингиз ортиб кетган бўлса:

🔹 мол-мулкни яширишга уринманг;

🔹 сохта битимлар тузманг;

🔹 ҳуқуқий маслаҳат олинг;

🔹 судга мурожаат қилиш имкониятларини таҳлил қилинг.

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.