Қурилиш

Ертўла ёки цокол қаватида боғча ёки касалхона ташкил қилиш қонунга зид бўлиши мумкин...

КЎПЧИЛИК БУНИ БИЛМАЙДИ!

КЎПЧИЛИК БУНИ БИЛМАЙДИ!

Ертўла ёки цокол қаватида боғча ёки касалхона ташкил қилиш қонунга зид бўлиши мумкин...

Кўп қаватли биноларнинг ертўла ёки цокол қаватларида турли объектлар фаолият юритишини кўрамиз. Аммо ҳар қандай муассасани бу ерга жойлаштириш мумкин эмас.

ШНҚ 2.01.02-04 "Ёнғин хавфсизлиги" қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ, қуйидаги объектларни ертўла ва цокол қаватларида жойлаштириш тақиқланади:

🚫 Мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар);

🚫 Қариялар ва ногиронлар уйлари;

🚫 Касалхоналар;

🚫 Мактаб-интернатлар ётоқ бинолари;

🚫 Болалар муассасалари;

🚫 Меҳмонхоналар, отеллар, ётоқхоналар;

🚫 Санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларининг ётоқ корпуслари;

🚫 Кўп хонадонли турар жойлар.

Нима учун бундай тақиқ мавжуд?

Асосий сабаб — ёнғин ва фавқулодда вазиятларда одамларни хавфсиз эвакуация қилиш имкониятини таъминлаш.Айниқса, болалар, беморлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мустақил равишда тез эвакуация қила олмаслиги мумкин. Шу боис қурилиш меъёрлари уларнинг хавфсизлигини биринчи ўринга қўяди.

Бу маълумот тадбиркорлар, хусусий боғча ва клиника ташкил этмоқчи бўлганлар учун муҳим.

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.