ЖК 184-моддаси учун терговчи ва судьялар ушбу ҳолатларни аниқлаши шарт...
Солиқ текширув ёки тафтиш далолатномасида белгиланган сумма ҳар доим ҳам Жиноят кодексининг 184-моддаси таркибини бермайди.
ЖК 184-моддаси учун терговчи ва судьялар ушбу ҳолатларни аниқлаши шарт...
Солиқ органи тафтиш қилганда, Солиқ кодексининг 221, 223 ва 224-моддалари билан қўшимча солиқлар, молиявий жарималар ва пенялар ҳисоблаб, натижаси бўйича "Тафтиш далолатномаси" тузади. Ушбу далолатномада белгиланган суммалар бўйича жиноят иши қўзғатилади ва судда иш кўрилади.
Бироқ, солиқ органининг "Тафтиш далолатномаси"даги ҳисобланган барча қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳам Жиноят кодексининг 184-моддаси таркибини беравермайди.
Аммо, айрим ҳолларда тергов, ҳатто судья ҳам "Тафтиш далолатномаси" да белгиланган Солиқ кодексининг 221, 223 ва 224-моддаларига асосан ҳисобланган барча қўшимча солиқлар, молиявий жарималар ва пеняларни ҳам зарар сифатида баҳолаб қўяди.
Аслида, бундай ҳолатларни нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки:
Шахсни Жиноят кодексининг 184-моддаси (1-3-қисмлар) билан айбдор деб топиш учун:
1️⃣ Ҳақиқий зарар сифатида Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан ҳисобланган қўшимча солиқлар (молиявий жарима ва пеня ҳақиқий зарар таркибига кирмайди) ҳисобланиши керак.
2️⃣ Солиқ Кодексининг 221 ва 224-моддалари билан ҳисобланган солиқлар, молиявий жарима ва пенялар ЖКнинг 184-моддаси билан квалификация қилинмайди. Чунки, ушбу ҳолатларга солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қараб бўлмайди ва тўғри қасд мавжуд эмас.
3️⃣ ЖКнинг 184-модда 1-қисми учун анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача) ва маъмурий жазо қўлланилган бўлиши шарт.
4️⃣ ЖКнинг 184-модда 2-қисми учун кўп миқдорда (БҲМнинг 600 бараваридан 1 000 бараваригача) бўлиши шарт.
5️⃣ ЖКнинг 184-модда 3-қисми учун кўп миқдорда (БҲМнинг 1 000 бараваридан - чексизгача) бўлиши шарт.
6️⃣ Солиқ тўловчида қўшимча ҳисобланган солиқларни қоплаш учун етарлича бошқа солиқ турлари бўйича олдиндан тўловларнинг мавжуд эмаслиги.
7️⃣ Энг асосий шарт бу - Солиқ кодексининг 223-моддасида назарда тутилган 14 та ҳолат ёки улардан бири мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши лозим.
Амалиётда, тафтиш далолатномасида солиқ тўловчининг ҳаракатларида Солиқ кодексининг 224-моддасида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги қайт этилган бўлсада, шахсга нисбаттан Жиноят кодексининг 184-моддаси билан айб эълон қилинади. Айрим ҳолатларда судда ҳам шу ҳолат айблигича қолади.
Бизнингча, шахснинг қасд бўлмаган ҳаракатларида Солиқ кодексининг айнан 224-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлса, унга нисбаттан ЖКнинг 184-моддаси билан айб элон қилиш ва айблов ҳукми чиқариш нотўғри ҳисобланади. Чунки, ушбу ҳолатлар фуқаролик ёки иқтисодий суднинг ваколатига тегишли. Яъни, солиқ органи солиқ қарздорлигини фуқаролик ёки иқтисодий суд орқали ундириши керак.
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.