МАҲКУМГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО БЕРИЛСА, УНИНГ АДВОКАТИ БИЛАН УЧРАШИШИ ҲАМ ТАҚИҚЛАНАДИ(МИ)?!
ҚОНУНДА ЙЎҚ ТАҚИҚНИ ЎЙЛАБ ТОПИШ МУМКИН ЭМАС!
МАҲКУМГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО БЕРИЛСА, УНИНГ АДВОКАТИ БИЛАН УЧРАШИШИ ҲАМ ТАҚИҚЛАНАДИ(МИ)?!
ҚОНУНДА ЙЎҚ ТАҚИҚНИ ЎЙЛАБ ТОПИШ МУМКИН ЭМАС!
Тасаввур қилинг: инсон озодликдан маҳрум этилган. Унинг эркинлиги чекланган. Энди эса у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун адвокати билан учрашмоқчи. Аммо жазони ижро этиш муассасаси мансабдор шахси унга интизомий жазо қўлланилганини важ қилиб, адвокат билан учрашишга тўсқинлик қилмоқда.
САВОЛ: БУ ҚАЙСИ ҚОНУНДА ЁЗИЛГАН?!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 10-моддасида аниқ белгиланган:
🔹 Маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
🔹 Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари белгиланган учрашувлар сонига кирмайди. Бундай учрашувларнинг сони ва муддати чекланмайди.
Энг муҳими, маҳкумга интизомий жазо қўлланилгани унинг адвокатдан юридик ёрдам олиш ҳуқуқини автоматик равишда бекор қилади, деган қоида келтирилган нормада мавжуд эмас.Шундай экан, интизомий жазо адвокат билан учрашувни тақиқлаш учун қандай ҳуқуқий асос бўла олади?
Қонуннинг аниқ нормаси бор. Маҳкумнинг ҳуқуқи бор. Адвокатнинг ҳимояни амалга ошириш ваколати бор.
«Маҳкум жазоланган» деган важнинг ўзи қонун ўрнини босмайди!
АДВОКАТ БИЛАН УЧРАШУВ — МУКОФОТ ЭМАС. БУ ҲИМОЯ ҲУҚУҚИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАСИ!
Адвокатнинг вазифаси — маҳкумнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Унинг вазифаси ҳар бир учрашув учун муассаса маъмурияти билан тортишиш, асоссиз тўсиқларни енгиш ва қонунда назарда тутилмаган тақиқларга қарши судма-суд юришдан иборат бўлиб қолмаслиги керак.
Адвокатни маҳкум билан учраштирмаслик орқали кимнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинмоқда? Қонун устуворлигими ёки мансабдор шахснинг ўзбошимчалигими?
Бугун гап битта адвокат ва битта маҳкум ҳақида эмас. Гап ҳар бир инсоннинг ҳимоя ҳуқуқи, адвокатуранинг мустақиллиги ва қонун талабларига риоя этилиши ҳақида кетмоқда.
ҚОНУН ТАЛАБИ ОДДИЙ:
➖Адвокат ва унинг ҳимояси остидаги маҳкум учрашувига тўсқинлик қилишнинг қонуний асоси бўлса, у очиқ-ойдин кўрсатилиши;
➖Қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар қўлланилмаслиги; ➖Маҳкумларнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи амалда ҳам таъминланиш керак.
Энди адвокатлар асосий ҳимоя ҳуқуқини амалга оширишни ўрнига, жазони ўташ муассасаси билан судлашиб юриши керакми?
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.