Болани тергов хонасида ёлғиз қолдириш мумкин эмас!
Болани тергов хонасида ёлғиз қолдириш мумкин эмас!
Олдинги постларимизда сўроқ жараёни мураккаб психологик жараён эканлигини ва унинг давом этиш вақтларини айтгандик. Бу сафар болалар сўроғида иштирок этувчи шахслар бўйича гаплашамиз. Тергов идораси, мурғак бола учун қўрқинчли ва ваҳимали жой туюлиши табиий. Шунинг учун қонунларимиз болаларни ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига ёлғиз рўбарў қилишни тақиқлайди.Агар вояга етмаган бола (гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида) сўроқ қилинаётган бўлса, унинг ёнида албатта қонуний вакили (яъни ота-онаси), яқин қариндоши, педагог ёки психолог қатнашиши шарт. Бу болага руҳий далда бериш билан бирга, жараён адолатли ва босимсиз ўтишини назорат қилиш учун ҳам жуда муҳим.Эътиборли жиҳаи шундаки, одатда катталар сўроқ қилинишдан олдин "ёлғон гапирсанг, жиноий жавобгарликка тортиласан" деб қаттиқ огоҳлантирилади. Лекин қонун 16 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан бундай усулни ишлатишни ман этади.Терговчи уларни жавобгарлик билан қўрқитмаслиги керак. Бунинг ўрнига, болага шунчаки ётиғи билан, "фақат борини ва ҳақиқатни гапириш сенинг маънавий бурчинг" деб содда ва тушунарли тилда тушунтириши тўғри бўлади.Фарзандларимизнинг ҳуқуқларини билиш ва уларни ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиш — ҳаммамизнинг асосий вазифамиздир. Ҳуқуқингизни билинг ва талаб қилинг!
Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.