Жиноий иш

Иқрорлик аризаси билан қамаш замони ўтган!

Собиқ шўро тергов даврида бир гап бўлган экан "иқрорнома (явка ёки признанка) далиллар қироличаси" (царица доказательств). Илгари кимдир "айбимни бўйнимга оламан" деб битта қоғозга ёзиб берса, бўлди ишнинг 90 фоизи ҳал деган гаплар бўлган экан.Лекин ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, кимдир яқинини (масалан, фарзанди ё ака-укасини) қамалиб кетмаслиги учун унинг айбини бўйнига олган, яна кимдир қўрқув, босим ёки тушунмовчилик остида шундай ёзиб беришга мажбур бўлган. Мустақиллик ва янги даврда ишлаганлигимиз учун бу каби ҳолат бизда кузатилмаган.Конституция ва қонунчилигимиз эса бунга узил-кесил чек қўйган. Жиноят-процессуал кодексида белгилаб қўйилган, "агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас".Яъни, одам минг марта "мен ўғирладим" ёки "мен урдим" деб ёзиб бергани билан, терговчи буни бошқа далиллар (видеокамера ёзувлари, гувоҳлар, ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари) билан исботлаб бермаса, айблов қийин масала бўлиб қолади.Шунинг учун, "бўйнимга олиб ёзиб берганман, энди тамом, қамаламан" деб умидсизликка тушиш керак эмас. Битта "явка" билан одамни айбдор қилиб юборишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.