Жим турсам, айбдор бўлиб қоламанми?
Жим турсам, айбдор бўлиб қоламанми?
Баъзан терговда кузатиладиган ҳолат. Терговга чақирилган одам ваҳимага тушиб, ўзини оқлаш учун минг хил баҳона қидиради. Оиласи билан югуриб-елиб қанақадир қоғозлар, маълумотномалар йиғиб келишади. Айримлар эса "жим турсам, айбни бўйнимга олгандек бўламан-да" деб, ўзига қарши бўлса ҳам тинмай нималарнидир гапиришга мажбур ҳис қилади ўзини.Аслида-чи? Қонун нима дейди?Жиноят-процессуал кодексида кучли битта қоида бор: гумон қилинувчи ёки айбланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас! Яъни, "мен буни қилмаганман" деб исботлаш шахснинг эмас, терговчининг вазифаси. Шахс исталган вақтда сукут сақлашга, яъни кўрсатув беришдан бош тортишга тўла ҳақли."Жим туришим менинг фойдамга ишламайди" деган эскича қарашларни унутиш керак. Агар шахс сўзлари ўзига қарши ишлашидан ёки ниманидир нотўғри гапириб қўйишдан хавотирланса, энг зўр ҳимоя сукут сақлаши ва адвокат талаб қилишидир. Унинг жим туриши уни айбдор деб топиш учун асос бўлмайди!
Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.