Меҳнат низолари

Касаллик нафақаси тўлашдаги ўзгаришлар.

Жорий йил 1 июлдан касаллик нафақаси тўлашдаги ўзгаришлар ҳақида.

 Жорий йил 1 июлдан касаллик нафақаси тўлашда катта ўзгаришлар кутилмоқда: Хусусий секторда ҳам харажатнинг бир қисмини давлат қоплайди!Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) нафақасини тўлашнинг янги тартиби кучга кирмоқда. Эндиликда хусусий компаниялар ходимлари учун ҳам молиявий енгиллик яратилади.Янги тартиб қандай ишлайди?Агар ходим камида 6 ойлик суғурта стажига эга бўлса ва касаллик варақаси олса:Дастлабки 5 кунлик тўлов — иш берувчи (компания) ҳисобидан;6-кундан бошлаб тўловлар — Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Нафақа миқдори қандай белгиланади?

Тўловлар миқдори фуқаронинг расмий суғурта стажига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади:

Суғурта стажиНафақа миқдори (ўртача иш ҳақига нисбатан)6 ойдан 8 йилгача Ойлик иш ҳақининг 60 фоизи8 йилдан ортиқ

Ойлик иш ҳақининг 80 фоизи➕ Кимларга қўшимча 20% тўлаб берилади?

Қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун нафақа миқдори қўшимча 20 фоизга оширилади (яъни стажга қараб 80% ёки 100% гача етиши мумкин):

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

Қарамоғида 18 ёшгача бўлган 4 нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор фуқаролар;

Ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган ота-оналар.

📢 Иш берувчилар ва ходимлар диққатига: Бу тизим хусусий секторда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг молиявий харажатларини камайтириш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.

Яқинларингиз ва ҳамкасбларингизга улашинг, янгиликдан хабардор бўлишсин!

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.