Меҳнат низолари

"Telegramдан ташланган буйруқ етарлими?" — Ишдан бўшашдаги охирги кун ва ҳужжатларни бериш қоидалари

Кўпчилик ходимлар ва ҳатто ташкилотнинг кадрлар бўлими (HR) мутахассислари орасида меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда "охирги иш куни" қачон ҳисобланиши ва буйруқ қандай тақдим этилиши бўйича тушунмовчиликлар учраб туради.Биринчидан, Олий суд Пленуми тушунтиришига кўра, охирги иш куни — бу ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади. Яъни, агар огоҳлантириш муддатингиз ёки келишувдаги сана бугун тугаётган бўлса, бугун сизнинг энг сўнгги расмий иш кунингиздир. Шу куни сиз одатдагидек ишда бўлишингиз, иш берувчи эса айнан шу куни сиз билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб, буйруқ нусхаси ва бошқа ҳужжатларни қўлингизга тутқазиши шарт.Лекин ҳаётда турли вазиятлар бўлади: баъзида ходим охирги иш кунида ишда бўлмаслиги (масалан, касал бўлиб қолиши ёки атайлаб келмаслиги) мумкин. Ҳозирги рақамли замонда иш берувчилар бундай пайтда буйруқни расмга олиб ёки PDF шаклда ходимнинг Telegram рақамига ёхуд электрон почтасига ташлаб қўйиш билан вазифани бажардик, деб ҳисоблашади.Тўғри, қонунчилик иш берувчига ишдан бўшатиш буйруғининг нусхасини электрон тарзда (интернет тармоғи орқали) юборишга рухсат беради. Ходим бу хабарни ўқигани иш берувчи ўз мажбуриятини бажарди деб ҳисоблашга асос бўлади. Аммо, жуда муҳим бир қатъий талаб бор: буйруқни электрон шаклда юбориш — иш берувчини ушбу буйруқ нусхасини анъанавий почта орқали ҳам юбориш мажбуриятидан озод этмайди!Демак, иш берувчи қанчалик замонавий бўлмасин ва ҳужжатларни Telegram орқали жўнатмасин, барибир ходимнинг яшаш манзилига буйруқ нусхасини расмий хат (почта) орқали юбориши шарт. Агар ушбу тартиб бузилса, иш берувчи қонунчилик олдида жавобгар бўлиб қолиши мумкин.Ишдан кетаётганда ҳужжатларингизни қонуний ва тўлиқ талаб қилишни билинг!Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз!

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.