Процесс иштирокчисини қўриқлаш
Чет эл фильмларини кўрганмиз-а? Иш бўйича ягона гувоҳ қолган, у жиноий гуруҳнинг фаолияти бўйича муҳим шахс, уни қўриқлаш учун полиция жалб этилади ёки шахсий қўриқчи ёлланиши ҳам мумкин. Жет Лини айнан шу мазмундаги киноси бор, агар кимдир кўрган бўлса. Ўша кинолардаги каби амалиёт бизда ҳам бор!Тўғри, бизда гувоҳларни ҳимоя қилишда Голливуд киноларидагидек вертолётлар ёки 24 соатлик қуролли тансоқчилар ҳар доим ҳам кўзга ташланавермаслиги мумкин, лекин қонунчилигимизда бунинг муҳим ва қатъий процессуал ҳимоя механизмлари белгилаб қўйилган.Жиноят-процессуал кодексига асосан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья тергов ва суд муҳокамаси жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва бошқаларнинг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт.Бу амалиётда қандай ишлайди?Агар бирор шахсни жиноят иши доирасида гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида сўроқ қилишаётган бўлса ва ўртадаги маълумотлар тарқалиши шахс ҳаётига, оиласига ёки шахсий сирларига хавф туғдирадиган бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари бу маълумотларни қаттиқ сир сақлашга мажбур.Бунинг учун қонунда аниқ механизм бор: шундай нозик маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этадиган шахслар доираси кескин чекланади. Яъни, хонада фақат энг зарур ва ваколатли шахсларгина (масалан, терговчи ва ҳимоячи) қолади.Энг асосийси, жараёнда қатнашаётган барча иштирокчилар ушбу маълумотларни ошкор қилганлик учун қонуний жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилади.Демак, жиноят ишида иштирок этаётган фуқаронинг хавфсизлиги ва шахсий ҳаёти дахлсизлиги шунчаки гап эмас, у тўғридан-тўғри қонун ҳимоясида экан. Шахснинг кўрсатувлари ва шахсий сирлари "кўчага чиқиб кетмаслиги" давлат томонидан кафолатланади.Каналга уланиш: Yurist_rakursi
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.