Шахснинг ҳимоя ҳуқуқи
Икки йиллик терговчи эдим. УВД Тергов раҳбарияти ҳудудларга текширувга чиқиб турарди. Бизга текширувга Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Соатов Диёр ака жиноят ишлари тўғри ва сифатли тергов қилинишини ўрганишга келган эди. Биз ёш терговчилар раҳбариятдан гап эшитмаслик учун "делони" ичини тўғри қилиб қўйишга ҳаракат қилардик.Хоналарни айланиб навбат менга келди. Диёр ака делоларимни бирма-бир кўриб ЖКнинг 276-моддаси билан қўзғатилган ишга тўхтади. Делони ўрганиб бирдан "Нимага гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниши керак бўлган одамни гувоҳ тариқасида жалб қилдинг, бу унинг ҳимоя ҳуқуқини чеклайди-ку!" дея қаттиқ жеркиб берди. Бирдан бундай эътирозни кутмаганлигим учун дастлаб нимани айтаётганлигини тушунмадим, кейинчалик хизмат жараёнида ушбу амалиёт мутлақо хато эканлигини тушундим.Орадан бир неча йил ўтиб ушбу амалиёт қоидаси Жиноят-процессуал қонунчилигига қатъий қоида сифатида кирди.Яъни, Жиноят-процессуал кодексининг 88-моддаси 2-қисми 5-бандига кўра, шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш тақиқланади. Қонундаги бу қоида фақатгина экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллардагина истисно қилинади. Асосий мақсад исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлашни таъминлашдир.Айтмоқчи бўлганимиз, агар бирор шахсдан гумонсирашаётган бўлса-ю, ИИБга ёки бошқа органга "шунчаки гувоҳ тариқасида" сўроққа чақиришса, билингки, бу ноқонуний ҳаракат. Ҳар доим мақомни аниқлаштириш ва ҳимояланиш ҳуқуқинини талаб қилиш лозим.
Каналга уланиш: Yurist_rakursi
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.