Жиноий иш

Сўроқ ҳақида

Сўроқ мураккаб психологик жараён ҳисобланади. Уни терговчи ўзининг одатий иши сифатида қабул қилиб, жараёнга кундалик иш сифатида ёндошса, унинг қабулига келган процесс иштирокчиси учун бу ўзига хос синов вақти.Бугун ана шундай вазиятларда шахс ўзини йўқотиб қўймаслиги учун иккитамуҳим, лекин кўпчилик эътибор бермайдиган ҳуқуқ ҳақида гаплашамиз.Гоҳида айрим терговчилар ишни тезроқ ҳал қилиш учун ёки ўзига керакли жавобни олиш мақсадида: "Сиз ўша куни соат бешларда воқеа жойида эдингиз-а?" ёки "У пулни олаётганини кўрдингиз, тўғрими?" деб савол бериши мумкин. Билиб қўйинг, бу ноқонуний ҳаракат ҳисобланади! Жиноят-процессуал кодексига кўра, сўроқ вақтида терговчи томонидан кутилаётган жавобга йўналтирувчи ёки ишора қилувчи саволлар берилиши қатъиян ман этилади. Савол очиқ бўлиши керак: "Ўша куни қаерда эдингиз?", "Нималарни кўрдингиз?". Агар сизни шундай "ишора қилувчи" саволлар билан чалғитмоқчи ёки бурчакка тақамоқчи бўлишса, бу ноқонуний эканини эслатиб қўйишга тўла ҳақлисиз.Сўроққа кирганда ваҳима ичида мураккаб рақамларни, сана ёки исмларни эслолмай қолиш табиий ҳолат. Шундай пайтда кўпчилик "қоғозга ёки телефонимга қарасам терговчи уришадими, рухсат бермайдими" деб хавотир олади ва шошиб тахминий, нотўғри маълумотларни айтиб юборади.Аслида эса қонун шахсни бу борада ҳам ҳимоя қилади: сўроқ қилинувчи рақамлар ёки хотирада сақланиши қийин бўлган маълумотларни айтаётганда ўзидаги қайдлар (блокнот) ва ҳужжатлардан бемалол фойдаланиши мумкин. Ҳеч ким шахсни "нимага ёзувингга қараб ўқияпсан, ёддан айт" деб тергашга ҳақли эмас. Энг муҳими маълумотнинг аниқ ва тўғрилиги.Хулоса шуки, тергов хонаси бу ёдлаган дарсингизни сўрайдиган имтиҳон жойи эмас. Қонун сизни ҳар бир қадамда ҳимоя қилади, асосийси ўз ҳуқуқларингизни яхши билинг ва улардан фойдаланишдан тортинманг!

Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.