Янги раҳбар келиб ҳаммани бўшатаман деяпти
Тасаввур қилинг, сиз ишлаётган ташкилот ёки завод бошқа инвесторга сотилди (ёки хусусийлаштирилди). Янги мулкдор келиб, илк мажлисдаёқ шундай деди: "Энди бу ерга мен хўжайинман. Олдинги раҳбар билан тузилган жамоа шартномаси, ундаги қўшимча таътиллар, моддий ёрдам ва мукофотлар бугундан бошлаб тўхтатилади. Ҳаммасини нолдан, янги қоидалар билан бошлаймиз!" Кўпчилик ходимлар «"а, мулк эгаси алмашди-ку, табиийки унинг айтгани бўлади-да" деб хавотирга тушиб қолади.Аммо амалиётда "янги раҳбар" ҳамма нарсани ўзи хоҳлаганча бир кунда супуриб ташлай олмайди. Қонунчилигимизда мулкдор ўзгарган тақдирда оддий ишчи-ходимларнинг ижтимоий манфаатлари бирданига зарбага учрамаслиги учун махсус ҳимоя механизми "хавфсизлик ёстиқчаси" ишлаб чиқилган. Унга кўра, корхона хўжайини алмашгани билан, шу пайтгача амал қилиб келаётган жамоа шартномаси бирдан бекор бўлиб қолмайди.Аксинча, бундай вазиятда эски жамоа шартномаси автоматик равишда яна 6 ой давомида ўз кучини сақлаб қолади. Бу ярим йиллик муддат нима учун берилади? Чунки янги мулкдор ва ходимлар вакиллари (касаба уюшмаси) шу вақт ичида шошилмасдан музокаралар ўтказиб, ҳар икки томонга маъқул бўладиган янги жамоа шартномасини тузишлари ёки эскисини ўзгартиришлар билан қабул қилишлари керак.Демак, ташкилот сотилса ҳам, янги хўжайин келган кунидаёқ сизни қонуний имтиёзларингиздан маҳрум қилишга ҳақли эмас. Олти ой давомида эски кафолатлар тўлиқ ишлайверади!Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.