Тергов ҳаракатлари давом этиш вақти
Тергов вақти ҳақида
Доим таъкидлаймиз, терговчилик масъулиятли касб, улар учун энг қийин масалалардан биттаси вақтга қараб ишлаш бўлса керак. Терговчининг вақти жуда ҳам тиғиз бўладики, соат тунги 11-12 бўлганига қарамай, кабинетда одамларни сўроқ қилиб ўтириши мумкин. "Тезроқ шу сўроқни тугатайлик, кейин сиз ҳам уйга кетасиз, мен ҳам дам оламан" дейдиган жойлари бўлиб қолади. Айниқса ёш терговчилар ишни тезроқ судга ошириш учун тун-у кун ишлашга тайёр бўлади.Киноларда бу манзара романтика сифатида кўрсатилади: ярим тун, хонада битта хира чироқ ёниб турибди ва терговчи босиб-босиб сигерат чекиб тонггача тинимсиз одамни саволга тутяпти... Айрим юридик йўналишда ўқийдиган укаларимизга шу романтика қизиқ, ишдан кўра. Аммо бунақа ҳолат амалдаги қонунчиликка зид.Жиноят-процессуал кодексининг 88-моддасига кўра, кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 гача тергов ҳаракатларини олиб бориш тақиқланади. Яъни, тунги вақт бу фуқаронинг дам олиш вақти ва ҳеч ким сизни ярим кечаси сўроқ қилиб, руҳий ёки жисмоний толиқтиришга ҳақли эмас.Тўғри, қонунда бундан мустасно бўлган "кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар" ҳам бор. Масалан:Жиноятнинг олдини олиш керак бўлса;Жиноят излари йўқолиб кетишига йўл қўймаслик зарурати бўлса;Гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик лозим бўлса.Фақат мана шундай вазиятлардагина тунда тергов ҳаракатларини ўтказишга йўл қўйилади. Қолган барча оддий ҳолатларда, терговчи ишига улгуролмай қолаётган бўлса ҳам, шахсни кечаси соат 22:00 дан кейин ушлаб ўтириб сўроқ қилишга мутлақо ҳаққи йўқ.Шунинг учун, ҳуқуқингизни билинг. Агар жиддий сабабсиз сизни ярим кечаси сўроқ қилишга ҳаракат қилишса, бу қонун бузилиши эканлигини айтиб, жараённи эрталабга қолдиришни талаб қилишга тўла ҳақлисиз!
Yurist_rakursi — Ҳуқуқни амалиёт билан боғлаймиз
Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг
Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.
Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг
Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.