Жиноий иш

Ушлаб туриш ва қамоқда сақлаш муддатлари

"48 соат + 48 соат" ва "3 ой + 2 ой + 2 ой" ➖ бу шунчаки муддатлар эмас. Шахснинг умри!

"48 соат + 48 соат" ва "3 ой + 2 ой + 2 ой" ➖ бу шунчаки муддатлар эмас. Шахснинг умри!

Тергов органи ёки айб эълон қилиб, ишни судга чиқариши керак, ёки қамоқда (уй қамоғида) сақлашни бекор қилиб, шахсни очиқда қолишини таъминлаши керак. Қамоқдаги инсон учун — бу умрнинг қайтиб келмайдиган қисми! Тергов чексиз давом этиши мумкин эмас!

Ушлаб туриш: гумон қилунувчига нисбаттан қўлланилади:

▶️ 48 соатгача.

▶️ суднинг қарори билан қўшимча яна 48 соатгача.

Эслатма: Бу вақт мобайнида ушланган шахс айланувчи сифатида ишга жалб қилиниши, айб эълон қилиниши, сўроқ қилиниши ва эҳтиёт чораси танланиши шарт.

Акс ҳолда, шахсни қўйиб юбориш зарар.

Қамоққа олиш: гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбаттан суд томонидан қўлланилади:

▶️ 3 ой;

▶️ 5 ойгача — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига;

▶️ 7 ойгача — Бош прокурор ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан.

Эслатма: Бу вақт мобайнида тергов якунланиши, иш материаллари судга тақдим этилиши шарт.

Акс ҳолда, қамоқ эхтиёт чораси бекор қилиниб, бошқа эхтиёт чора танланаши лозим. Яъни, шахснинг очиқда қолдирилиши таъминлаши зарур.

Ўз ҳуқуқингизни билиб қўйинг! , қонун муддатларни бекорга белгиламаган. Ҳар бир кун, ҳар бир соат ортида инсоннинг ҳаёти, оиласи, фарзандлари, иши ва тақдири турибди.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

Ҳудудингизда

Ишингиз мураккаб бўлса — адвокат билан гаплашинг

Ўз ҳолатингизни мутахассисга кўрсатиш, хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ҳудудингиздаги адвокатни танланг.

Кейинги қадам

Ўз ҳолатингизга мос жавоб олинг

Ҳар бир ажрашиш ҳолати ўзига хос. Юқоридаги маълумотлар умумий — лекин сизнинг ҳужжатларингиз ва ҳолатингизни кўриб чиқиш керак.

Адвокат ўзи сизга қўнғироқ қилсин

Телефон рақамингизни қолдиринг — ҳудудингиздаги ажрим бўйича адвокат тез орада сиз билан боғланиб, ҳолатингизни сўрайди.

Аризани қолдириш Бепул

Ёзма маслаҳат олинг

Саволингизни батафсил ёзинг, тўловни Payme ёки Click орқали амалга оширинг — тажрибали адвокатдан ёзма жавоб олинг.

Саволни жўнатиш 50 000 сўмдан
Эслатма. Бу мақола умумий маълумот учун тайёрланган ва ҳуқуқий маслаҳат ўрнини боса олмайди. Аниқ ҳолатингиз учун ваколатли адвокатга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Қонунчилик ўзгариши мумкин — ҳужжатлар тайёрлашдан олдин адвокатдан амалдаги тартиб ҳақида сўранг.