Hasanov Akmal Dehqonovich
4.7
★★★★★★★★★★
3 baho
📍 Тошкент
Бошқа турдаги ишлар
⚖️ 13 yil tajriba
☎ Telefon: +998 99 111 50 50
🪪 Guvohnoma: 004713
Ҳасанов Акмал Деҳқонович
Тадбиркорлик ҳуқуқи, қурилиш, банкротлик, солиқ ва мажбурий ижро ишларига ихтисослашган адвокат.
Суд-ҳуқуқ тизимида 8 йиллик ва адвокатура соҳасида 15 йиллик профессионал тажрибага эга. Фаолияти давомида 300 дан ортиқ суд, тергов ва суриштирув ишларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилган.
Мақсадим — ҳар бир мижоз учун қонуний, амалий ва иқтисодий жиҳатдан энг самарали ҳуқуқий ечимни таклиф қилиш. Шунингдек, юксак касбий ва ахлоқий мезонларга амал қиладиган, мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга ҳисса қўша оладиган камида 100 нафар малакали адвокатни тайёрлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.
Айни пайтда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда эксперт гуруҳлари аъзоси сифатида фаолият юритаман. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш жараёнларида мунтазам иштирок этаман.
«Veritas Inter Lex» адвокатлик фирмасининг бошқарувчи шеригиман. Бугунги кунда 10 нафар адвокат ва 11 нафар ҳуқуқшуносдан иборат жамоага раҳбарлик қиламан. Фирма қурилиш, инвестиция, кўчмас мулк, солиқ, мажбурий ижро, банкротлик ҳамда тадбиркорлик ҳуқуқи соҳаларида юридик хизматлар кўрсатади.
Шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида «Verinlex» Telegram канали ва бошқа ижтимоий тармоқларда мунтазам ҳуқуқий таҳлиллар ва амалий тавсиялар эълон қилиб бораман. «AdvokatTOP.uz» платформасининг асосчиларидан бириман.
Мен ҳақимда тўлиқ маълумот
Мутахассислик йўналишлари: Қурилиш, пудрат ва кўчмас мулк соҳаси, Солиқ қонунчилиги ва солиқ текшируви, Корпоратив ҳуқуқ ва ундирувлар (МИБ)
Қатнашган суд ишлари сони (охирги 1 йилда): 46
Адвокат бўлишдан олдин иш жойи: Суд ижрочиси
Чоп қилган мақолалари
Ҳуқуқий маслаҳатлари, тушинтиришлари
Ижтимоий тармоқдаги саҳифалари